14 Апрел 2021 йил 421

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот, Қонликўл ва Шуманай тумани ИИБларининг 3 ойлик иш фаолиятлари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди.  

2021 йил 12 апрель куни, Қўнғирот,Қонликўл ва Шуманай тумани ИИБларида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев иштирокида, туман ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ўртасида тезкор йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда туман ИИБ томонидан жорий йилнинг 3 ойи давомида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб олинди.
Йиғилиш давомида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан келгусида ҳар бир ходим “ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш энг олий бурчимиздир” шиори остида хизмат қилиши, ўз вазифасига виждонан ёндашиши, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг бурчи деб билиши, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши зарурлигини таъкидлаб, барча ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Йиғилишнинг якуний қисмида, хизматда  юқори кўрсаткичларга эришган, хизмат бурчларига виждонан ва сидқидилдан ёндашган бир гуруҳ ходимларга вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.
Вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан юқоридаги туманларда ўтказилган тезкор йиғилишлардан сўнг, туманларнинг барча маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими муҳокама қилинди. Шундан кейин, ушбу туманлардаги энг кўп жиноят содир этилган маҳалларга борилиб, маҳалла фаоллари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича тегишли чора тадбирлар белгиланиб олинди ҳамда ушбу ҳудудларнинг профилактика инспекторлари фаолияти ҳам ўрганиб чиқилди.  

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech