15 Апрел 2022 йил 919

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник A.Т.Оринбаевнинг навбатдаги сайёр қабули Қораўзак туманда бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор бошлиғи ички ишлар вазири полковник A.Т.Оринбаевнинг Қораўзак туман «А.Досназаров» О.Ф.Й да сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари ва таклифлари тингланди.  Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Aхборот хизмати.

Text to speech