3 Март 2023 йил 266

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича Қанликўл туманида бир қатор масъул ходимлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Қанликўл туманида бўлиб, туманда истиқомат килувчи фуқаролар, шунингдек масъул ходимлар билан учрашди. Йиғилишда республикамиз ҳудудида юз бераётган жиноятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Республикамиз ҳудудида ўтган йил 12 ой давомида ўғирлик, йўл транспорт ҳодисаси, ҳамда фирибгарлик каби жиноятлар ошганлиги бўйича итроф этилди. Шу қаторда ўтган йил давомида Қанликўл туманида ўғирлик, иқтисодий жиноятларнинг ошганлиги бўйича танқид қилинди. Шунингдек барча масъулларга бу каби жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech