Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири юз берган оғир оқибатли жиноятни муҳокама қилди.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Хўжайли тумани Жайхун ППЖ ҳудудидаги 26-сонли мактабида туман хокими, ҳамда сектор раҳбарлари, ППЖ фуқаролари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Хўжайли тумани Жайхун ППЖ ҳудудида юз берган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида бундай оғир оқибатли жиноятларнинг олдини олиш бўйича муҳокама қилди. Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 17 февраль куни соат 20:10 лар атрофида Хўжайли тумани яшовчи, 1967 йил туғилган фуқаро А. Р ўзининг ажрашган турмуш ўртоғи Хўжайли тумани яшовчи 1970 йил туғилган фуқаро А. Д нинг уйига бориб, ушбу уйда меҳмонга келган Д. А нинг синглиси, 1973 йил туғилган, Хўжайли туманида яшовчи фуқаро С. Қ лар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида фуқаро А Р фуқаро С. Қ нинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада Қ.С касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари кенг жамоатчилик ўртасида мухокама қилинди.
Шу каби жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари маҳаллабай, хонаданбай ҳамда фуқаробай қисимида ўрганиш шунингдек фуқаролар орасида тарғибот ташвиқот ишларни олиб бориш тўғрисида масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати