15 Июл 2023 йил 442

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги сайёр қабули Беруний туманида бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида жорий йилнинг 14 июль куни навбатдаги оммавий қабули Беруний туманида ўтказилди. Қабул давомида жами 15 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 7 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун назоратга олинди. Масалан, иккита фуқарога ID карта берилди, учта фуқарога ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида фойдаланиш ускунаси ва пишириқ пишириш печкаси берилиб, мурожаатлари жойида ижобий ечим топди

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахбороти хизмати

 

Text to speech