Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Нукус шаҳри ҳудудида содир этилган жиноятлар маҳалла фаоллари билан биргаликда муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 март куни, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Нукус шаҳри Қизил қум МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактаби биносида, шаҳар ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари ва аҳолиси билан биргаликда, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жорий йилда йилда, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилиниб, мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жумладан, 2021 йил февраль ойининг бошларида Б.исмли шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Нукус шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган жами 131.000.000 сўмлик қурилиш молларини яшириш равишда ўғирлаб кетган ҳолатлар муҳокама қилинди.
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Нукус шаҳар ички ишлар органларини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбариятига ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар бериб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси