Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг уринбосари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазир ўринбосари полковник Б.А.Избасаров вазирлик жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бўлинмалари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди.
Биринчи навбатда вазир ўринбосари полковник Б.Избасаров марказ шахсий таркибини ички ишлар вазири полковник Б.Торебековнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи лавозимига янги тайинланган майор Даулетбаев Аманбайни шахсий таркибга таништириб, унга келгусида амалга ошириши лозим бўлган яъни марказ фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек полковник Б.Избасаров вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази олиб борилаётган қурилиш ишлари, марказ ётоқхоналари, ходимларнинг хизмат хоналари жиҳозланиши билан танишиб, бу борада тегишли кўрсатмаларни берди.
Вазир ўринбосари Б.Избасаров марказ ходимларига марказга олиб келинган ҳар бир вояга етмаган шахс учун масъул эканлигини, уларнинг келгуси ҳаётида доимий иштирок этиш лозимлигини, келгусида улар аҳоли орасида етук, намуна бўладиган инсон бўлиб ўсиши учун барча зарур чораларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқларни берди.