Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасида биринчи чорак якуни сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 21 апрель куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Ички ишлар органлари тергов, эксперт-криминалистика бўлимларининг 2021 йилдаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоселектор шаклида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизматлар томонидан жорий йилнинг 3 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ҳар бир ходим “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида иш олиб бориши лозимлиги белгиланди.
Тадбир давомида, ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларига эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ терговчи ва эксперт-криминалистика бўлими экспертларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “фахрий ёрлиғи” топширилди.
Шунингдек, терговчи ва суриштирувчиларнинг иш самарадорлиги янада ошириш мақсадида яхши кўрсаткичларга эришган шаҳар-туманларга хизматда фойдаланиш учун Тергов департаменти томонидан ажратилган охирги русумдаги “ноутбук”лар топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси