17 Июл 2021 йил 724

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасида иккинчи чорак якуни сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 16 июль куни, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Ички ишлар органлари тергов, эксперт-криминалистика бўлимларининг 2021 йил 6 ойи давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоселектор шаклида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизмат томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳар бир ходим «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!» концептуал ғояси асосида иш олиб бориши лозимлиги белгиланди.
Тадбир давомида, ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ терговчи ва эксперт-криминалистика бўлими экспертларига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «фахрий ёрлиғи», янги таҳрирдаги жиноят, жиноят-процессуал ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар, Тергов департаменти рамзи туширилган қўл соатлари ва блокнотлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 03.07.2021 йилдаги 237-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатига киритилган бадиий китоблар ҳамда бошқада эсдалик совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech