5 Декабр 2022 йил 665

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ4804-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилган.
Мазкур мономарказлар банд бўлмаган аҳоли қатламини касбга йўналтириш, касбий қизиқиш ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мақсадли ўтказишларини таъминлаш фаолияти билан шуғулланади.
2022 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик меморандуми” имзоланди. Мазкур меморандум имзолашдан асосий мақсад ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилар, пенсионерлар ҳамда уларнинг оила-аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек ходимларнинг ҳақ тўланадиган ишга ёки меҳнат даромади келтирадиган машғулотга эга бўлмаган турмуш ўртоқлари ва 18 ёшга етган фарзандларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мақсадли ўтказишларини таъминлаш ҳисобланади.
Меморандумда, “Ишга марҳамат” мономарказларида хизмат кўрсатиш ва сервис, техник, умумқурилиш, ҳорижий тилларни ўқитиш, рақамли технологиялар, тадбиркорлик асослари соҳалари ва бошқа йўналишларда ходимларнинг оила-аъзолари ва пенсионерларни касбга ўқитилиши белгиланди. Шу кунга қадар иш билан банд бўлмаган 8 нафар ходимни турмуш ўртоқлари 1 нафар ишчимизни фарзанди ҳар-хил сервис соҳалари бўйича ўқиш учун йўлланма олиб Нукус шахридаги Мономарказда ўқияпти.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан “Ўзаро ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.
Мазкур меморандум Республика Ички ишлар органлари ходимларининг иш билан банд бўлмаган оила-аъзоларини касбга йўналтириш ва оилавий даромадларини ошириш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ислоҳотларнинг бир кўриниши бўлади деб ишонамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech