24 Апрел 2021 йил 788

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг терговчи ва суриштирувчилари судларда амалиёт ўтамоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 12.11.2020 йилда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 50-бандининг ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти кўрсатмаси ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг терговчи ва суриштирувчилари Қорақалпоғистон Республикаси суди ва унинг ҳудудий суд органларида амалиёт ўтамоқда.
Суд амалиётида, тергов бўлинмалари ходимлари судьялар томонидан мазмунан кўриб чиқилаётган жиноят ишларининг суд жараёнларида бевосита иштирок этиб, судланувчиларнинг жиноий ҳаракатларини тўғри малакалаш, суд процесси иштирокчиларига ҳолатга оид берилаётган саволларнинг мазмун ва моҳиятини ўрганмоқда, шунингдек судьялардан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, ўзларининг билим ва малакасини оширмоқдалар.
Тергов бўлинмалари ёш ходимларининг судларда амалиёт ўташ жараёни давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech