Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов бўлинмаларида хизмат қилган нафақадаги фахрийларни 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» байрами билан табриклади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий тергов бўлинмаларида узоқ йиллар давомида самарали фаолият кўрсатиб, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган бир нечта фахрийларнинг яшаш уйларига борилиб, уларни 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан чин қалбдан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти табрикномасини ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг самимий тилакларини етказиб, эсдалик совғаларини топширди.
Ўз навбатида, фахрийларимиз ходимларга ўзларининг яхши тилакларини билдириб, кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, машаққатли шу билан бирга шарафли касбларида улкан муваффақиятларни тилаб қолдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати