26 Август 2023 йил 581

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ шахсий таркиби билан “Мустақиллик” байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 25 август куни вазирликнинг ММИ ва КБТХ масъуллари томонидан ИИВ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган "Саф кўриги"да ИИВ меъёрий буйруғи талаблари асосида ходимларнинг хизмат кийим-бошларини кийганликлари, хизмат давомида фойдаланиладиган, ёнларида олиб юришлари зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги текширувдан ўтказилиб, саф тайёргарлиги машғулотлари олиб борилди.

 Шу билан бирга, ходималар орасида хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech