31 Март 2021 йил 818

Қорақалпоғистон Республикаси “Ёшлар маркази”да навбатдаги ўқув семинар машғулоти ўтказилди.  

Жорий йилнинг 29 март куни, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси Г.Ж.Базарбаева, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник  М.Т.Рахматуллаевлар бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан 12.11.2020 йилда тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг тегишли бандларининг ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Нукус шаҳар “Ёшлар маркази”да Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьялари ва туман-шаҳар судининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси терговчилари ва бўлим прокурорлари ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари терговчи ҳамда суриштирувчилари иштирокида қонунга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди. Шунингдек, Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари терговчи ҳамда суриштирувчиларининг судларда амалиёт ўташ тартиби ва натижалари, суриштирувчи ва терговчиларнинг тажриба, кўникмаларини ошириш ҳамда амалиёт жараёнида юзага келаётган муаммоли ҳолатлар муҳокама этилди. 
Ўқув машғулотида тергов ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, машғулот қизғин муҳокама ва мулоҳазаларга бой бўлди.

 

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Text to speech