14 Август 2025 йил 70

Хотин-қизлар ҳунармандчилиги - давр талаби

Шуманай тумани "Қорабойли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Оила" марказида "Ҳунармандчилик - давр талаби, оила учун қўшимча даромад манбаи" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов, Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосарлари А.Бекмуратов ва Т.Қаллиқилишова, Шуманай тумани ИИБ К.Бекманова "Ибратли аёллар" аъзолари иштирок этди. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрь кунги 820-сонли қарорига асосан, тайёрланган ёш оилаларга сертификатлар топширилди. Тадбир якунида "Қорабойли" маҳалла фуқаролар йиғини биносида кўча боши онахонлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизлар бандлигини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча даромад топиш имкониятлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Text to speech