19 Сентябр 2025 йил 331

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида "Долзарб 10 кунлик" комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда масъуллар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида республика ҳудудида ўтказилаётган "Долзарб 10 кунлик" комплекс тезкор-профилактик тадбири давомида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш, қизил тоифага киритилган маҳаллаларда қўшимча нарядлар ташкил этилиб хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек, "Муҳим 10 кунлик" комплекс тезкор-профилактик тадбири давомида камчиликларга йўл қўйган соҳа ходимларига қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Text to speech