“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкиллаштирилди
Ёшлар элимизнинг келажаги, эртанги кунга бўлган ишониш. Уларнинг таълим тарбияси ҳамиша давлат сиёсатининг бошли йўналишларининг бири ҳисобланади. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг пиқир ва таклифларини тинглаш борасида тегишли раҳбарлар томонидан учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилган. Беруний туманида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ суҳбат шаклида учрашув ташкиллаштирилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Фархад Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Полат Мақсетбаевлар ҳамда туман сектор бошлиқлари тегишли соҳа вакиллари ва ёшлар қатнашди. Учрашув давомида Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларга қаратилиб келаётган эътибор ва ғомхўрликлар натижасида юқори натижаларга эришиб кетаётганлигини фақатгина республика кўламида эмас халқаро даражадаги танловлар мусобақалар спорт ўйинларида ўзларини кўрсатиб келаётган ёшларнинг қатори ортиб бароётганлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ёшлар жамиятимизнинг етакчи кучи. Мамлакатимизда улар учун билим олиш спорт билан шуғулланиш IT йўналиши ва ҳунармандчилик сирларини ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилган. Очиқ мулоҳат шаклида бўлиб ўтган учрашувда бир қатор ёшлар ўзларининг пиқир таклифлари билан қатнашди.