6 Январ 2021 йил 1030

РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 25 сентябрь кунидаги 259-сонли «Ички ишлар органларида раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг самарали тизимини жорий этишчора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғига асосан, жорий йилнинг 6 январь куни Вазирлик Кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари лавозими” ҳамда “шаҳар-туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозими” захираларига киритилган раҳбар ходимларнинг касбий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ҳамда психологик билимларини ошириш бўйича ўқув йиғини ўтказилди.
Йиғинда ўқув машғулотлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Вазирликнинг амалий иш тажрибасига эга соҳавий хизмат ходимлари ҳамда олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди.
Ўқув машғулоти жараёнида иштирок этган раҳбар ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан фикр алмашиб, етарлича кўникмалар ҳосил қилишди, дейди Вазирлик Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари подполковник юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Сапарбай Алламбергенов.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати
Text to speech