22 Апрел 2025 йил 658

Республика миқёсида "Вояга етмаганларнинг қаровсиз-назоратсиз қолиши ва Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш" борасида жойларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3-август кунги "Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 490-сонли қарорига мувофиқ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва такрорий жойлаштирилган Вояга етмаганларга профилактик тадбирини ўтказиш ва ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахсларнинг бола тарбиясида масъулиятини ошириш масаласи ҳамда Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 7-апрель кунги 195-сонли фармойиши асосида 2025- йилнинг 8-апрель кунидан 8-май кунига кадар Республика миқёсида "Вояга етмаганларнинг қаровсиз-назоратсиз қолиши ва Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш" профилактик тадбир ўтказилмоқда. Республика миқёсида ўтказиладиган тадбир давомида Вояга етмаган фарзандларини қаровсиз ва назоратсиз қолдириш оқибатида ҳуқуқбузарликлар содир этиши ёки унинг қурбонига айланиб қолишининг салбий ҳолатларига олиб келиши бўйича ота-оналар ва (уларнинг ўринини босувчи шахсларга) тушунтириш ишларини олиб боришда нукус шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли 20,24 ва 25 сонли мактабларга бориб, доимий равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчиларнинг дарсга келмаётган сабабларини аниқлаб уларнинг ота-оналарига фарзандларининг таълим олишида жавобгар эканлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech