19 Июл 2024 йил 3460

Республикамиз ҳудудида 1 июльдан 31 июль кунига қадар “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги юқори савияда ўтказилмоқда

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони 4-иловаси 30-банди ижроси юзасидан ташкил этилаётган ойликни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинган. Жумладан, ойлик доирасида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи, кибержиноятлардан огоҳликка чорловчи “Энг фаол маҳалла”, “Энг яхши миллий контент” сингари ўн уч турдаги тарғибот танлови, “STOP! Cybercrime” номли огоҳликка чақирувчи оммабоп челленжлар ва кибербуллингдан ҳимояланиш, киберомантиканинг салбий оқибатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби ўнта тарғибот тадбири ўтказиш режалаштирилган. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Соҳа ходимлари томонидан ушбу ойликни юқори савияда ўтказиш мақсадида оҳоли кўп йиғиладиган жойларда фуқароларни сергакликка чақувчи эслатмалар ва буклетлари тарқатилиб барчани огоҳликка чорлади

Text to speech