8 Апрел 2024 йил 2157

Саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонасига ЖИЭД ММИваКБТБ масъул ходимлари ташриф буюриб, шахсий таркиб билан маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган иш фаолияти ўрганилди. Жумладан, ходимлар билан эрталабки хизмат олди йўриқнома ўтказиш тартиби, тезкор маълумотларни етказиш, раҳбарият томонидан ходимлар бўйича қўйилаётган вазифа ва топшириқлар ижроси, саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотларини ўзлаштирганлик даражаси, маънавият ва маърифат дарслиги ҳамда хизмат-жанговар машғулотлар ўтказилиши, кадрлар билан ишлаш бўйича юритилаётган ҳужжатлар йиғма жилдлари, ижтимоий ҳимоя масаласида амалга оширилаётган ишлар, “Ҳодимбай” ишлаш фаолияти ҳамда хизмат хоналари ва жойлари текширилиб, аниқланган хато-камчиликлар юзасидан бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Text to speech