29 Ноябр 2022 йил 883

Саф кўриги ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг айрим бошқарма,  бўлим, соҳавий хизмати ходимлари ўртасида ойлик режага мувофиқ ҳамда режанинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан саф кўриги ўтказилди.

Саф кўрик давомида ходимларнинг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлиги ҳамда саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларнинг қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Саф Низомининг айрим машқлари бажарилди.Бундан ташқари, шахсий таркиб билан хизмат интизоми ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech