Сайёр қабулнинг навбатдагиси Беруний туманида бўлиб ўтди
Жойларда тегишли раҳбарлар томонидан халқнинг ҳаётида учраётган масалалар ва муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг навбатдаги сайёр қабули Беруний туманида ўтказилди. Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний тумани аҳолиси учун ташкил
этилган сайёр қабулда Ички ишлар органларига оид, шунингдек, ижтимоий ҳимоя
масалалари бўйича жами 30 дан ошиқ мурожаат қабул этилди. 25 та мурожаат жойида
ижобий ечим топган бўлса, 4 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Ўрганиш ишлари ҳамда вақт талаб этиладиган мурожаатлар ечими учун муддат
белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Албатта ўтказилиб борилаётган бундай сайёр
қабуллар халқимизнинг ҳаётидаги муаммоларини ижобий ечишим топиши уларнинг
бугунги кундан рози бўлиб яшашини таъминлайди ва келажакка бўлган ишонишини
янада мустаҳкамлайди.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати