Ходимларнинг Хива шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 16 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан тизимда хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳати ташкиллаштирилди. Саёҳатчилар Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Маҳмуд масжиди, Шерғозихон мадрасаси, Аллақулихон масжидларида бўлишди. Шунингдек, Султон уаис Бобо, ва Абу Райҳон Беруний зиёратгоҳлари, Жалолиддин Мангуберди ва Авесто ёдгорлиги, монументи тарихий обидалари ва муборак қадамжолари зиёрат қилинди.Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлдилар.
Саёҳатчиларда, Хива шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислоҳотлар катта таассурот уйғотди.Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан қилинаётган бу каби тадбирлардан саёҳатчиларнинг кайфиятлари чоғ. Улар ушбу саёҳатни ташкиллаштирган вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати