САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНИ БОШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 10 апрель кунидаги қўшма қарорига асосан, ички ишлар органлари тизимидаги профилактика инспекторларини хизматдан ажралмаган ҳолда “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида икки босқичда базавий касбий ва чуқурлаштирилган ўқув йиғинларини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, Вазирлик Академияси ва Малака ошириш институти, Миллий гвардия ҳарбий техника институти профессор-ўқитувчилари,Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник О.Турдыбаев, Вазирлик Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари подполковник С.Алламбергенов ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида сайёр ўқув йиғини олди учрашув ўтказилди.
Учрашувда Вазир ўринбосари полковник И.Ахмедов, Президентимиз томонидан2021 йил 12 февралда Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берган устувор вазифалар, ички ишлар органлари тизимида сўнги тўрт йил мабойнида ўтказилган ислоҳотлар ҳамда бугунги кунда соҳа ходимлари олдига қўйилаётган асосий талабларни атрофлича тушунтирди.
Вазир ўринбосари подполковник О.Турдыбаев,аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган самарали ишларни амалга ошириш ҳар бир профилактика инспекторининг асосий вазифаси эканлигига тухталиб, ўқув йиғинига жалб қилинган ходимлар томонидан тасдиқланган мавзуларни тўлиқ ўзлаштиришлари, ўқув-хизмат интизомига қатъий амал қилишлари ҳамда базавий касбий ва чуқурлаштирилган ўқув йиғинлари сўнгида якуний имтиҳонларни юқори кўрсаткичлар билан топшириш лозимлигини тушунтирди.
Шундан сўнг, Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиали раҳбари,юридик фанлари бўйича фалсафа доктори,подполковник С.Алламбергенов, Ўзбекистон Республикасининг назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан2021 йил 10 апрель кунида қабул қилган қўшма қарорининг мазмун-моҳияти, базавий касбий ва чуқурлаштирилган ўқув йиғинларининг асосий мақсади, вазифалари, ўқув йиғини кун тартиби ва ўқув-хизмат интизомини батафсил тушунтирди. Шунингдек, ўқув йиғини бўйича тасдиқланган ишчи гуруҳ аъзоларини мажлис иштирокчиларига таништирди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати