Сайёр қабуллар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Республикамизнинг Тахтакўпир, Чимбой, Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида сайёр қабулларни ўтказишди.Сайёр қабулларга Ўзбекистон Республикасининг ва ҳудудий вазирлик, идора раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашиб сайёр қабулларга келган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига икки кун давомида ўтказилган қабулларда, 39та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 7таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 8 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 24 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Кўп йиллардан бери фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган эдим, энди мен ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлдим бундан жуда хурсандман бугун сайёр қабулга келиб, ички ишлар вазирлигининг ходимларига мурожаат қилган эдим шу куннинг ўзида мени ҳужжатларимни расмийлаштириб фуқаролик паспортимни яқин кунларда олишимни айтишди дейди, Чимбой туманида яшовчи фуқаро, Азат Балкибаев.
Сайёр қабуллар давом этмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати