Сайёр қабулларнинг иккинчи куни Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой ва Нукус туманлари ҳудудларида бўлиб ўтди
Вазирлик ва Қўмиталарнинг масъул ходимлари томонидан фуқаролар учун ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Ҳ.Махсумов, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Ш.Ходжаев Вазирлик ҳузуридаги тергов департаменти суриштирув ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи майор Р.Бозоров фуқароларнинг мурожаатларини батафсил ўрганишди.
Жорий йилнинг 17 июнь куни ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан 45 та мурожаатлар келиб тушган бўлса шулардан 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча текширув ва ўрганишларни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.
Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.
Тадбирда, Чимбой туманинг 6 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга дастлабки фуқаролик паспортлари топширилди.
Сайёр қабул доирасида Чимбой тумани 3 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи тўқсон ёшни қаршилаган ногиронлиги бўлган фуқаро Р.Аймуратова ва Е.Ерназаровларнинг ҳолидан ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари берилди.
Нукус туманида ўтказилган сайёр қабул давомида ҳудудда истиқомат қилувчи ёш Ж.Дарибаевга ноутбук совға қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати