29 Июл 2021 йил 833

Сайёр суд ва психологик тренинг бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг йил 28 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 4-сонли маҳалла фуқаролар йиғинида пробация назорати остидаги ёшлар ўртасида жиноятнинг олдини олиш бўйича сайёр суд тадбири ва ёшларнинг руҳий ҳолатини ошириш бўйича психологик тренинг машғулоти ўтказилди.
Дастлаб, сайёр суд тадбири бўлиб ўтди. Унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пробация хизмати бош инспектор психологи катта лейтенант О.Мустанов, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар жиноят ишлари бўйича суд раиси Ш.Шамамбетов, ва пробация назорати остидаги 13 нафар ёшлар иштирок этишди. Сайёр судда Нукус шаҳар пробация назорати остидаги з нафар шахс аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин шартли озод қилинди.
Шунингдек, Нукус шаҳар пробация назорати остидаги ёшларга қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, меҳнатга ва ижтимоий турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган психологик тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Унга ўқув муассасалардан тажрибали психологлар жалб этилиб, пробация назорати остидаги 11 нафар ёшлар билан психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech