25 Ноябр 2020 йил 893

Навбатдаги сайёр қабул Хўжайли туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни, Хўжайли туманида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Республиканинг 4 сектор масъуллари иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сайёр қабуллар бўлиб ўтди.Сайёр қабулда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва ўнинг ўринбосари подполковник  М.Рахматуллаевлар иштирок этди. 
Дастлаб туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад туман ёшларининг ҳаётий қизиқишларини ўрганиш, уларни  қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам беришдан иборат бўлди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулларда фуқароларни муаммолари урганилиб ва уларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Сайёр қабул доирасида, Хўжайли туманида истиқомат қилувчи Матюсупова Хайтбикега Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилди.- Мен  шу туманда фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган эдим бугун менга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди, жуда хурсандман давлатимизга бугунги сайёр қабул ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман дейди– Х.Матюсупова                                                                                                                                                                                                                           

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech