Беруний туманида сектор бошлиқларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Беруний туманида бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси 4 сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулда халқ билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов фуқароларни қабул қилиб уларнинг муаммоларини ўрганиб ҳал қилиш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.
Сайёр қабул доирасида, Беруний туманининг тўртта 16 ёшга тўлган ёшларига дастлабки фуқаролик паспортлари берилди, шунингдек, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига китоблар ва ўқув анжомлари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.