Қонликўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси 4 сектор раҳбарларининг сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Қонликўл тумани ёшлар марказида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов фуқароларни қабул қилиб муаммоларини урганди ва уларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Сайёр қабул доирасида, Қонликўл туманида истиқомат қилувчи Юсупова Райхонга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилди.
- Мен шу туманда фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган эдим бугун менга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди, жуда хурсандман давлатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман дейди - Р.Юсупова
Шундан сўнг, туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад туман ёшларининг ҳаётий қизиқишларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам беришдан иборат бўлди.
Ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати