Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Чимбой туманининг олис ҳудудида жойлашган овулларда яшовчи фуқароларининг муаммоларини ўрганиб ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди
Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Чимбой туманининг
олис ҳудудида жойлашган овулларда яшовчи фуқароларининг муаммоларини ўрганиб
ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди. Ўтказилган сайёр қабулга
Чимбой тумани ҳокими Айбке Тажетдинов, туман 4 сектор раҳбарлари, шунингдек,
тегишли соҳа вакиллари билан бирга ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қабул давомида
фуқаролар ўзларининг ижтимоий муаммолари юзасидан мурожаат қилди. Асосан ички
йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ тармоқларини
янгилаш каби масалалар вазир томонидан кўриб чиқилди. Билдирилган
мурожаатларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниб, айрим
мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, ўрганиш ишлари талаб
қилинадиган масалалар юзасидан муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга
олинди. Албатта ўтказилаётган бундай тадбирлар халқимизнинг кундали ҳаётида
учраётган муаммоларни ижобий эшими орқали уларнинг бугунги кундан рози
бўлиб яшашига ва келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати