11 Сентябр 2025 йил
434
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сонли қарори ва Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 25 июнь кунги 345-сонли буйруғи талабларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, ҳудудий ИИБ ва Вазирликнинг Қорақалпоқ академик лицейи масъул ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга бириктирилган Мўйноқ туманида жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби ходимлари ва ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Ташриф давомида мактаб фаолияти KPI баҳолаш тизимида ўрганилиб, масъул ходимлар томонидан ўқув-методик ва амалий-методик ёрдам кўрсатилди ҳамда 9-синф битирувчиларига академик лицейда ўқувчилар учун таълим олиш жараёни, яратилган шароитлар ҳақида тарғибот ишлари олиб борилиб, ИИО ходимлари ва академик лицей ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Бундан ташқари, мактаб директори билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.