28 Сентябр 2024 йил 3153

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан фуқароларнинг Ички ишларга боғлиқ масалалари юзасидан шахсий қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 28-сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков белгиланган жадвал асосида фуқароларнинг турли хил масалалари юзасидан шахсий қабул ўтказилди. Шахсий қабул давомида ички ишлар вазири Ички ишларга боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади. Мурожаатларда фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ишга кириш ва бошқада масалалар юзасидан мурожаатларини йўллади. Шахсий қабулда фуқароларнинг кўпчилик муаммолари жойида ҳал қилиниб вақт талаб қилинадиганларига муддат белгиланиб тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати   

Text to speech