11 Январ 2021 йил 1279

Пробация хизмати ҳисобидаги шахслар билан профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги «Жиноят ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4006-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолияти самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пробация хизмати томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 январь куни Нукус шаҳаридаги Ёшлар маркази биносида “14-январь Ватан ҳимоячилари кунимуносабати билан Нукус шаҳар Ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ўртасида қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослашиши, ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилишлари шунингдек, озодлик ва оила қадр-қимматини англаш борасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизмати, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Ёшлар иттифоқи бўлими вакиллари ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида, тузалиш йўлига ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган шахсларни муддатдан илгари озод қилиш учун Нукус шаҳар ИИО тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан сайёр суд ўтказилиб, пробация гуруҳи ҳисобида турган 8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, Нукус шаҳар Пробация ҳисобида турган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилиб, ушбу мусобақада фахрли ўрин эгаллаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Пробация хизмати бўлим бошлиғи полковник Б.Пармонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими бошлиғи подполковник У.Т.Қурбанбаевалар томонидан соврин ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech