11 Сентябр 2020 йил
1014
Пробация ҳисобида турган шахслар муддатидан олдин озод этилди.
Нукус тумани ички ишлар органлари Пробация гуруҳининг Ҳамкор тадбири давомида К.К, ва К.Аларнинг ўтолмай қолган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган тақдимномаси жиноят ишлари бўйинча Нукус тумани судида судланган К.К. ва К.Алар жазосини ўташ даврида ўзини яхши тарафдан кўрсатиб, яшаш ва иш жойидан яхши ҳулқ-атворга эга бўлганлиги ва содир этган жиноятидан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли, ўтолмай қолган К.Книнг 10 ой 21 куни ҳамда К.Анинг 1 йил 11 ой 21 кун жазосидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72 ва 73-моддаларига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати