Жорий йилнинг 12 июнь куни Нукус шаҳрида ички ишлар органлари ходими сувга чўкаётган одамни қутқарди,
Шу куни 63 ёшни қаршилаган нукуслик фуқаро С.Б. туғилган куни баҳонасида иккита қўшниси билан яшаш жойига яқин жойдан оқиб ўтувчи “Қатти ағар” каналига чўмилиш учун боради. Спиртли ичимлик таъсирида чўмилишга тушган улфатлар бироздан сўнг “таваллуд кун соҳиби”нинг ғойиб бўлиб қолганини сезганида эслари чиқаёзади.
Воқеа бўйича дастлаб ички ишлар, сўнгра фавқулодда вазиятлар бошқармаси, прокуратурага хабар берилиб, қидирув ишлари бошлаб юборилади.
Қидирув ишларида иштирок этаётган ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Рафат Хожаниязов ғоввослар фуқарони сув тубидан излаётган бир пайтда ён атрофни кўздан кечиришни бошлайди. Воқеа жойидан 3 чақирим нарироқ йўл юрган профилактика инспектори канал бўйидаги дарахт шохларига тирмашиб сувдан чиқишга ҳаракат қилаётган фуқарони кўриб, унинг сувдан чиқишига ёрдам беради. Бу чўкиб кетди дея тахмин қилинган фуқаро С.Б. бўлиб чиқди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.