24 Август 2020 йил 1356

Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қимор ўйнаётганлар аниқланди.

Жорий йилнинг  23-август куни соат 21:00ларда Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Тозалаш-антитеррор” тезкор тадбирлари давомида, Чимбой туманида истиқомат қилувчи фуқаро С Т ўз уйида 13 та фуқаро билан  қимор карта уйнаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб воқеа жойидан 18 292 000,  сўм 150 АҚШ доллар пуллар ҳамда 6 қутида ойин карталари ашёвий далиллар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech