26 Октябр 2020 йил 927

Соҳа ходимларининг касбий билимлари оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 август кунидаги 7-сонли баёни ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 21 октябрь кунидаги 2/3521-сон кўрсатмасига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон филиалида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида «Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш» фаолиятини амалга оширувчи жами 21 нафар ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш бўйича масофавий (онлайн) семинар-тренинг машғулоти ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан 2020 йил 2 октябрь куни тасдиқланган «Одам савдосига қарши курашишга масъул бўлган ички ишлар органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш бўйича тренинг курсларининг ўқув дастури» асосида ташкил этилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Машғулотларни сифатли ва натижали ўтказилишини таъминлаш бўйича Вазирлик ва унинг Малака ошириш институти раҳбариятлари томонидан тажрибали профессор-ўқитувчилар, шунингдек, кўп йиллик амалий тажрибага эга ходимлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилот вакилларининг иштироки таъминланган, дейди Институтнинг Қорақалпоғистон филиали раҳбари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори подполковник Сапарбай Алламбергенов.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech