Содир етилган жиноятлар муҳокамаси жамоатчилик итиборида бўлиши керак. Йиғилишда муҳокама
Беруний туманида содир етилган жиноятларнинг муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими А.Х.Сапарбайев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков иштирок етди. Маҳалла жамоаси, тумандаги 72 та мактаб директорлари ҳамда психологлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш давомида, содир етилган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари муҳокама ҳамда таҳлил қилинди. Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир етилишига мойиллиги бўлган ўқувчиларни мактаб психологлари билан биргаликда ўрганиб, ҳуқуқбузарлик содир бўлишининг олдини олиш бўйича тўғри ташкилий ишлар олиб борилиши бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллада содир етилган жиноятларнинг муҳокамасини тегишли органлар билан биргаликда олиб бориш, жиноятнинг оқибати жазо эканлиги, қайта содир етилишига йўл қўймаслик бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича қат'ий топшириқлар берилди