19 Апрел 2025 йил
                            
                                1429                            
                    Республикамиз ҳудудида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом эл" профилактик тадбири доирасида жиноят содир этганликда айбланиб қидирувда юрган шахс Беруний туманида ушланди.
Ойлик доирасида шу йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувда юрган Беруний туманида яшовчи 1975 йилда туғилган Н.Я исмли шахс шу йилнинг 18 апрель куни ўтказилган кенг кўламли оператив тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Тезкор қидирув хизмати Қидирув ишларини ташкил этиш бўлими ва вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан Беруний туманида ушланди.
 
                     
                                    