22 Май 2025 йил
1594
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири иштирокида Тахиатош туманида криминоген вазиятни яхшилаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хизмат олди йиғини ўтказилди
Жорий йилнинг 21 май куни
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков
иштирокида Тахиатош туманида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
ходимларининг хизматолди йиғини ўтказилди. Унда Ички ишлар вазири сўзга чиқиб,
туман ҳудудида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда жамоат жойларида
шовқин кўтариб юрган шахслар билан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар
ўтказилиб, ҳар қандай содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш,
шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ишларни
кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.