25 Ноябр 2021 йил 808

СОҲА РАҲБАРЛАРИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИ ОЛДИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва бошчилигида сўнги йилларда барча соҳа қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, давлат раҳбари ва ҳукумат қарорлари, шунингдек, ички ишлар вазирлигининг тегишли меъёрий ҳужжатларига асосан, ички ишлар органлари ходимлари учун «Узлуксиз ўқув-карьера тизими» таъсис этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 20 ноябрь кунидаги «Ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги 247-сонли фармойишига асосан, Вазирлик Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 22-26 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимидаги тегишли соҳавий хизмат раҳбарларининг касбий билимларини ошириш бўйича сайёр ўқув курсини ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент полковник О.Т. Ахмедов бошчилигида ўқув курси олди учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Вазирлик Малака ошириш институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда Тергов хизматининг раҳбар ходимлари, шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ва тергов йўналиши бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Мажлисда Вазирлик Малака ошириш институти бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент полковник О.Т. Ахмедов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, унда қўйилган асосий талаблар, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларини бошланғич касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 20 ноябр кунидаги 247-сонли фармойиши талабларини батафсил етказди.
Мажлис сўнгида,Вазирлик Малака ошириш институти бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент полковник О.Т. Ахмедов томонидан Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, ўз хизмат бурчини бажаришда кўрсатган ташаббускорлиги ва ҳалоллиги, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳамда 25 октябр – «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари – Қорақалпоқ академик лицей директори ўринбосари юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Алламбергенов Сапарбай Даулетбаевични «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ҳамда Малака ошириш институти бошлиғининг«Ташаккурномаси» билан тақдирлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech