28 Октябр 2025 йил
                            
                                366                            
                    Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди
Бугун Тахиатош туманидаги файзли масканлардан бирида "Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тахиатош тумани ҳокими Камилжон Айтбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Алишер Атажанов ва бошқалар сўзга чиқиб, соҳа фидойилари ва фахрийларни бугунги байрам билан самимий табриклади. Шундан сўнг, масъулиятли вазифаларни бажараётган бир гуруҳ соҳа вакиллари Тахиатош тумани ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрам тадбири туман маданият бўлимининг концерт дастури билан давом этди.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        