29 Октябр 2020 йил
1351
Байрам муносабати билан соҳа ходимлари тақдирланди
25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан, ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш ҳамда оғир ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли ҳисобланган жиноятларни тергов ва суриштирув қилиш билан боғлиқ фаолиятида фидойилик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчларига виждонан сидқидилдан ёндашиб, ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг жойлардаги Тергов бўлимида хизмат олиб бораётган бир қатор ходимлар тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошевнинг 2020 йил 24 октябрь кунги буйруғи билан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси коррупция, товламачилик ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш гуруҳининг катта терговчиси капитан Салиев Гофуржон Пархатович, Бош прокурорнинг «ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ» билан, Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси капитан Курамбаев Тохир Хусинович «ТАШАККУРНОМА» билан тақдирландилар.
2020 йил 29 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида, Республика прокурорининг биринчи ўринбосари Нурметов Тўлқин Кахраманович томонидан катта терговчи Г.П.Салиевга Бош прокурорнинг «ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ» ҳамда терговчи Т.Х.Курамбаевга «ТАШАККУРНОМА» тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Алламбергенов Фархат Ембергеновичнинг тақдимномасига асосан 1.200.000 сўм миқдорида пул мукофоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси шахсга қарши жиноятларни тергов қилиш гуруҳининг катта терговчиси капитан Казаков Жасурбек Айбекович, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси капитан Утемуратов Саламат Абадбаевич ва Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи
майор Игамбердиев Равшанбек Бабаджановичлар тақдирландилар.

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати