17 Октябр 2025 йил 225

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Тахиатош туманининг криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифага тушган «Тахиатош» маҳалласи ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, криминоген вазияти мураккаб ёки оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйган ва маҳалладаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эришган ҳамда ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимлар Вазирликнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech