3 Феврал 2021 йил 771

Спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 30-январь куни Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг к футбол майдончасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони асосида Амударё тумани Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси ва туман Мудофаа бўлими ташаббуси билан Амударё тумани ИИБ провация гуруҳида ҳисобда турувчи ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Пробация ҳисобидаги ёшларни жамиятда ўз ўрнини топиши, уларни спортга йўналтириш мақсадида ўтказилган мусобақаси якунида ғолиблар аниқланиб уларга ташкилотчилар томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech