10 Феврал 2023 йил 328

Спортнинг «Волейбол» тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги мусобақасининг финаль ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-15 февраль кунлари оралиғида спортнинг «Волейбол» тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги мусобақасининг финал ўйинларининг очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус «ТЕМУРБЕКЛАР мактаби» ҳарбий-академик лицейида бўлиб ўтди
Саралаш ўйинларида ғолибликни қўлга киритган етти жамоаларини нон туз билан кутиб олишди.
Ундан сўнг мусобақанинг очилиш маросимини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Ғуломжон Эшимбетов очиб берди ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларинг Давлат мадҳиялари ижро этилди. Вазир ўринбосари келган барча жамоаларига омадлар тилади.
Тадбирнинг экинчи бўлимида мусобақага келган жамолларга ва йиғилганларга кўргазмали чиқишлар ҳамда Маданият вазирлиги хонандаларининг куй ва рақслари ижро этилди.
Мусобақада ўринларда саралаш босқичларида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё вилояти ИИБ, Навоий вилояти ИИБ, Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Тошкент шаҳар ИИББ, Андижон вилояти ИИБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси жамоалари ўз ора кўч синашадиган бўлди.
Мусобақани мезбонлик қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ сайланди командаси Ўзбекистон Республикаси Қоровул қўшинлари жамоаси билан ўйинни бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари командасини 2:0 ҳисобда енгишга сазовор бўлди.
Мусобақа бўйича батафсил маълумот бериб борилади
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech