27 Март 2025 йил 510

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Беруний тумани Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди. Сайёр қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгалари ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Text to speech