29 Сентябр 2020 йил 1343

Устозларни байрам билан табриклаб совғалар улашилди.

Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ҳам соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб эл юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилган, бир нечта шогирдларга устозлик қилган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади. Мамлакатимизда кенг миқёсида нишонланиб келаётган l-октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан ички ишлар органларининг шундай фахрийларидан хабар олиниб, байрам билан табриклаб совғалар улашишди.
Тадбирда нафақадаги генерал-майор Ж.Шылманов, нафақадаги полковниклар, О. Ниязкулов, С. Атамуратов, У. Садуллаев, Ж.Узақбаев, А. Бабажанов,  А. Исмайлов  Қ. Елмуратов, О. Тихонкова  нафақадаги  подполковниклар Н. Таўмуратов                  Қ. Қурбаниязов ва бошқа бир қатор бир фахрийлардан хабар олинди ва вазирликнинг тиббиёт бўлими ходимлари томонидан уларнинг соғликлари текширилиб керакли тавсиялар берилди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А. Темирханов, унинг маслаҳатчиси, нафақадаги полковник О. Турдақов ва вазир ўринбосарлари иштирок этишди.
Фахрийлар ҳам ўзларига қаратилаётган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech